иллатдан ҳукм ишлаб чиқилишидир. Бу ўринда ўғриликнинг жазоси сифатида Оллоҳ қўл кесишни белгилаганлигидан юлғучга ҳам жазо ишлаб чиқилгани каби куллий далилдан куллий ҳукм истинбот қилинадими, ёки Расулуллоҳ с.а.в. Бани Даъил қабиласидан ўзлари ва Абу Бакр учун моҳир йўл кўрсатувчини ёллаганларидан ва Оллоҳ Таоло «Талоқ» сурасининг олтинчи оятидаги сўзидан ижара ҳукмини истинбот қилинганидек ёки Расулуллоҳ с.а.в.нинг «Хизматкорнинг ҳаққини тери қотмасидан аввал беринглар», деб айтган ҳадисларидан хизматчига ҳақини бериш ҳукми чиқарилгани каби жузъий далилдан жузъий ҳукм истинбот қилинадими, барибир, булар ижтиҳод дейилади. Чунки улар куллий ёки жузъий бўладими, далилдан ҳукм олишдир. Ҳукм умумий далилдан олинган умумий ҳукм бўладими, ёки хос далилдан олинган хос ҳукмми, уларнинг барчаси ҳукмни тушуниш учун уринишдир. Аммо ҳукмни шу ҳукмнинг маъносидан келиб чиқадиган ва шу ҳукм доирасидаги янги содир бўлган муаммоларга ёки шу ҳукмнинг таркибидаги фардларидан бирига татбиқ этиш ижтиҳод саналмайди. Масалан, Оллоҳ ўлаксани ҳаром қилди. Агар молнинг бошига уриб ўлдирилса, унинг гўштини ейиш ҳаром. Чунки у шариат рухсат берган тарзда сўйилмади ва ўлаксага айланди. Ўлаксанинг гўшти эса ҳаром. Шариат кўрсатган тарзда сўйилмаган молнинг гўштидан тайёрланган консерваларни ҳам ейиш ва сотиш ҳаром. Лекин бу ҳукм ижтиҳод билан истинбот қилинди деб ҳисобланмайди. Балки, ўлакса гўштининг ҳаромлиги ҳукмига киради. Яна бир мисол, дурузлар сўйган ҳайвоннинг гўшти ейилмайди. Чунки фақат мусулмон ёки аҳли китоблар сўйган ҳайвоннинг гўштигина ҳалол бўлиб, дурузлар аҳли китоб эмас. Бу ҳукм истинбот йўли билан ишлаб чиқилган ижтиҳод эмас. Чунки, «Аҳли китоблардан бошқа барча кофирларнинг забиҳаси (сўйган ҳайвони) ҳаромдир», деган шаръий ҳукмга кираверади. Бошқа бир мисол, аёл кишининг шўро мажлиси аъзоси бўлишининг жоизлиги шаръий ҳукм бўлиб, бу ҳукм истинбот қилинмаган. Балки унга ваколат ҳақидаги ҳукм татбиқ этилган. Шўро мажлисидаги аъзолик фикрда ваколатга эгалик бўлиб, аёл киши ҳам ўз фикрини билдиришда бошқа бировни ўзидан вакил қилиши ва бировнинг номидан вакил бўлиши мумкин. Яна бир мисол. Закот фақат камбағалга берилади. Унинг камбағаллиги эса занний (тахминий) далил билан олинади, яъни унинг камбағаллиги бир одил кишининг сўзи билан ҳукм қилинади. Бироқ одил кишининг адолатли экани эса занний далил билан билинади. Шунингдек, қиблани билиш учун изланилади ва оқибатда қибла аниқланади. Лекин бу ишлар ижтиҳод ҳисобланмайди, яъни шаръий далиллардан ҳукм ишлаб чиқиш эмас, балки ҳукмларни шу ҳукмларга дахлдор жузъларига татбиқ этиш ёки шу жузъларни ўрганиб чиқиб, уларга мавжуд ҳукмларни қўллашдир. Бу ижтиҳодга эмас, қозиликка киради. Чунки бу муайян шаръий ҳукмларга қарор қилиш эмас, балки бирор ҳодисага аввалда маълум бўлган шаръий ҳукмнинг татбиқ этилишидир. Шу воқеага ўхшаш бошқа бир ҳодиса юз берса, унга ҳам шу ҳукм татбиқ қилинади. Бу ижтиҳод ҳисобланмайди. Шаръий ҳукмлар далилларидан билинганидан сўнг уларни татбиқ этиш талаб қилинади. Уларда ижтиҳод қилиш талаб этилмайди. Аммо шаръий ҳукмлардан ҳукм
141-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|